Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар рад этилди

Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар рад этилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!