Теҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилди

Теҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилди

33-Теҳрон халқаро китоб кўргазмасида 178 дан ортиқ хориж нашриёти иштирок этади.

Бу ҳақда 33-Теҳрон халқаро китоб кўргазмасининг хорижий нашриётлар қўмитаси раҳбари Исмоил Жаналипур маълум қилган.

Теҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилди

Яна 14 нафар хорижий нашриёт Теҳрон халқаро китоб кўргазмасида иштирок этиш учун ариза топширган, бироқ ўз маълумотларини ҳали юклагани йўқ, дейди у.

Теҳрон халқаро китоб ярмаркаси нафақат Эронда, балки Осиё ва Яқин Шарқдаги энг муҳим китоб тадбирларидан биридир. Кўп йиллик муваффақиятли тажрибага эга бўлган ушбу кўргазма дунёдаги энг машҳурларидан бири бўлиб, унга ҳар йили 5 миллиондан ортиқ китобхон ташриф буюради.

Теҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилдиТеҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилди

33-Теҳрон халқаро китоб ярмаркаси Теҳронда, Имом Ҳумайний масжидида бўлиб ўтади. Теҳрон халқаро китоб ярмаркаси Эрондаги энг муҳим китоб тадбири бўлиб, ўттиз учинчи марта ўтказилмоқда. Теҳрон китоб кўргазмасининг халқаро бўлимида ҳар йили 1600 га яқин ноширлар 220 000 га яқин китобларни намойиш этади. Жорий йилда Германия, Хитой, Япония, Уммон, Жанубий Корея, Озарбайжон, Венесуэла, Россия, Мексика, Туркия, Қувайт, Қозоғистон, Бельгия, Туркманистон, АҚШ, Канада, Афғонистон, Испания, Польша ва Ҳиндистон делегациялари иштирок этишни режалаштирмоқда. Кўргазма 11 майда бошланиб 21 майга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!