Теҳрон Бокунинг зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш таклифини рад этди

Теҳрон Бокунинг зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш таклифини рад этди

Теҳрон Озарбайжоннинг даҳшатли зилзиладан жабр кўрган Хой шаҳри аҳолисига ёрдам бериш таклифини рад этди.

“Анадолу” агентлигининг дипломатик манбаларга таяниб ёзишича, Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган теракт оқибатида икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги инқирозга қарамай, Озарбайжон ҳукумати Эронга фалокат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришни таклиф қилган, бироқ Эрон томони рад жавобини берган.

Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Хой шаҳрида 28 январь куни 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли зич жойлашган ҳудудда, расмий маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 1500 та уй вайрон бўлган.

Ижтимоий тармоқларда одамларнинг зилзиладан кейин совуқ ҳавода ташқарида қолиб, керакли ёрдам олмагани акс этган лавҳалар пайдо бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!