Машҳур ёзувчи Шароф Бошбеков вафот этди. Ушбу хабарни Ёзувчилар уюшмаси матбуот котиби Фозил Фарҳод "Oyina.uz"га тасдиқлади.
Шароф Бошбеков 1951 йилнинг 4 январида Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилди. Санъат институти мусиқали актёрлик бўлимида таҳсил олди. Муқимий номли театрда, Сирдарё вилояти театрида актёр сифатида фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1983–1985), Ўзбекистон Миллий давлат академик драма театрида (1986–1987) адабий ходим бўлиб хизмат қилди.
Дастлаб «Г» варианти» (1981), «Ғурур» (1982), «Жумбоқ» (1986) каби ҳикояларини эълон қилди. Шундан сўнг бирин-кетин «Тушов узган тулпорлар» (1983) драмаси, «Тақдир эшиги», «Эшик қоққан ким?» (1987), «Эски шаҳар гаврошлари» (1998), «Темир хотин» (1989) каби жиддий комедияларини яратди. «Темир хотин» комедияси нафақат республикамиз, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди. Унда муаллиф фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, фаолиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар, жамиятдаги теран муаммоларни ҳажвий йўсинда очиб беради. Мазкур асар асосида тасвирга олинган бадиий фильм ҳам халқимизга манзур бўлди.
Ш. Бошбеков сценарийси асосида «Шариф ва Маъруф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби фильмлар яратилди. У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам режиссёр сифатида қатнашди. Унинг сценарийси асосида «Чархпалак» телесериали дунёга келди. Бундан ташқари «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарлари ҳам республика театрларида муваффақиятли намойиш этилди.
Шароф Бошбековнинг «Темир хотин» асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ топилди.
Шароф Бошбеков 1990 йилда Давлат мукофотига, 1999 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига сазовор бўлди. Шунингдек, 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.