Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг 10 та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг 10 та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади

1 июндан бошлаб Амур, Волгоград, Воронеж, Иркутск, Нижний Новгород, Тула вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Перм вилоятлари, Ханти-Мансийск автоном округида янги ваколатхоналар иш бошлайди.

Ваколатхоналар қошида мигрантлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш марказлари ҳам ташкил этилмоқда. Уларнинг вазифалари - меҳнат низоларини кўриб чиқиш.

Илгари Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Санкт-Петербург, Самара ва Уфада республиканинг идоралари фаолият юритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!