Киночилар уйида Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан «Беларусфилм» киностудияси билан ҳамкорликда ко-продукция форматида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳамда кинорежиссёр Элёр Эшмуҳамедов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Учрашувда Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, «Беларусфильм» киностудияси директори Владимир Карачевский, киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Икки мамлакат киноижодкорларининг сўнгги уч йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. Ушбу даврда «Беларусфильм» киностудияси кўмагида Хилол Насимовнинг «Мерос», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ», Иброҳим Расуловнинг “Мухаббат бахори” фильмлари суратга олинган.
Учрашувда томонлар жорий лойиҳаларни ҳам тақдим этишди.
Ўтган йили Минскда бўлиб ўтган «Листапад» фестивалида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти ва «Беларусфилм» киностудияси ўртасида янги лойиҳа – “Осиё арслони” фильмини ишга тушириш бўйича меморандум имзоланган эди. Фильм Фарғона вилоятида туғилган, урушда разведкачи-партизан сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев (партизанлар уни «Казбек» деб аташган) ҳақида ҳикоя қилади. Фильм “Мен террорчи эмасман” фильми билан танилган ёш режиссёр Муҳаммадали Искандаров томонидан суратга олинади.
Фильмни яратиш учун Ўзбекистон ва Беларус томонидан 1 миллион доллар дан ажратилади. Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг баёнотига кўра, Фарғона вилояти “Осиё арслони” фильми асосида телесериал яратиш учун 5 миллиард сўм ажратади.
Учрашув давомида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан «Беларусфилм» кўмагида ишлаб чиқарилаётган «Узбечка» фильмини суратга олиш жараёни муҳокама қилинди. Фильм ўзбек мерган қизи, афсонавий Зебо Ғаниеванинг образи асосида яратилмоқда. Қаҳрамон тимсолида Иккинчи жаҳон уруши фронтларида қатнашган Ўзбекистон аёлларининг жасорати ва матонати мужассамланган.
Учрашувда, шунингдек, янги лойиҳалар, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда яшаб ижод қилган беларус шоири Якуб Колас ҳақида фильм суратга олинши эълон қилинди. Кинокартина ёзувчининг 140 йиллигига бағишланади.
Учрашув якунида муҳокама қилинган лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.
– Ўзбекистон Кинематография билан ҳамкорликда улкан лойиҳаларни режалаштирмоқдамиз, ишончим комилки уларнинг барчаси амалга ошади. Бугунга кунда ўзаро ҳамкорлигимиз фаол ва жадал ривожланмоқда, ҳамкорликда бир нечта муносиб фильмлар яратилмоқда. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз янада ривожланади ва биз биргаликда яна кўплаб фильмларни суратга оламиз. Биз биргаликда болалар учун ўзбек эртаклари асосида анимацион ва бадиий фильм яратишга келишиб олдик. - деб фикр билдирди «Беларусфилм» киностудияси директори Владимир Карачевский.
Шунингдек, кеча доирасида таниқли режиссёр, «Ошиқлар» каби машҳур фильмлар муаллифи Элёр Эшмуҳамедов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда киноижодкорлар, жумладан сценарийнавис Одельша Агишев, режиссёр Али Хамраево, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев, ВГИК Тошкент филиали директори Элдор Йўлдошев, шунингдек, ВГИК талабалари Элёр Ишмуҳамедовни юбилей билан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, бахт ва янги ғалабалар тилашди. Режиссёрга Кинматография агентлиги раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
Машҳур режиссерни самимий табриклар экан, Кинематография агентлиги бош директори қуйидаги тилакларни билдирди:
– Буюк ижодкорларимиз Элёр Эшмуҳамедов ва Одельша Агишевга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида ВГИК филиалини очиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Қувонарлиси, сизлар ҳозирги вақтда Тошкентда ёшларимизга ўз билимингизни бериб келмоқдасиз. Ишончимиз комилки, шогирдларингиз «Ошиқлар» каби кино санъати дурдоналарини яратишга муваффақ бўлишади, – деди агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.