Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг (ТуркПА) XI ялпи мажлисида иштирок этган.
Кеча, 24 июнь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ТуркПА мажлисида иштирок этаётган парламент делегациялари раҳбарлари билан учрашган.
Президент С.Жапаров Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли ўзаро алоқалар стратегик ҳамкорлик хусусиятига эга бўлганини айтган.
Давлат раҳбари билан учрашувда Қирғизистон Жогорку Кенеши Торағаси Талант Мамитов, Озарбайжон Милий Мажлиси Раиси Сагиба Гафарова, Туркия Буюк миллат мажлиси Раиси Мустафо Шентоп, Венгрия парламенти раиси ўринбосари Шандор Лежак ва Туркманистон Миллий Генгеши Халқ маслаҳати раиси ўринбосари Қосимгули Бабаев ҳам қатнашган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.