Бугунги кунда мамлакатда давлат раҳбарининг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси асосида барча соҳада узоқни кўзлаган ҳолда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мақсад битта: халқни рози қилиш, фаровонлигини таъминлаш, Ватанимизни дунёдаги тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшишдир, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров.
«Гап кадрлар тўғрисида кетар экан, бу кадрларни тайёрлаб бераётган таълим тизимида аҳвол қандай, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Давлатимиз раҳбари таълим тизими нуфузини кўтариш учун барча ишларни амалга ошириб, ҳамма муаммони ҳал қилиб берди, соҳада 30-40 йил давомида ечимини кутиб турган масалаларга ечим топилди.
Ўқитувчилар таълимга алоқаси йўқ жамоат ишлардан ва мажлислардан озод этилиб, уларнинг фақат ўз устида ишлаши учун барча шароит яратилаётган бугунги кунда, энг ачинарлиси, айрим таълим муассасаларида порахўрлик ва коррупция ҳолатлари давом этаётгани, таълим сифати ва мазмуни билан шуғулланиш ўрнига маҳаллийчилик ва жамиятга қарши иллатлар билан шуғулланаётгани, буни кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмасликка олаётган ёки айрим ҳолларда ўзлари ҳам шерик бўлаётган раҳбарларни ҳеч иккиланмай хиёнатчи деса тўғри бўларди», - дейди у.
Давлат раҳбари жорий йилнинг 23 август куни таълим тизими тараққиёти билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилишда ҳам, олий таълим тизимида бугун давом этаётган коррупция ва порахўрлик иллатлари ҳақида гапириб, соҳа мутасаддилари ва олий ўқув юртлари раҳбарларидан жиддий норозилигини билдирган эди.
«Бир қатор олий ўқув юртлари, жумладан, Тошкент давлат юридик университетидаги ва яна молия, иқтисодиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртларидаги аянчли ҳолатни, порахўрликни кескин танқид қилган эди. Есемурат Каньязов мисолида ректорлар Улуғбек Азизов ва Баҳодир Ходиев ўзлари учун тегишли хулоса чиқармасдан, ҳеч қандай амалий чоралар кўрмасдан келмоқда. Улар қаерга қараяпти, нимага коррупция илдизини олиб ташлашга ҳаракат қилмаяпти?
Орадан анча вақт ўтди, вазирлик ва олий таълим муассасалари бундан ўзлари учун қандай хулоса чиқарди, деган ҳақли савол туғилади. Жавоб эса йўқ.
Хўш, бошқа олий ўқув юртларидаги аҳвол қандай?
Агар инсоф билан айтганда, шунчалик шароит яратиб берилган, соҳани коррупциясиз тизимга айлантиришдек хайрли мақсад сари катта саъй-ҳаракатлар кетаётган бир даврда, бундай ишларга йўл қўйиб бераётган ёки унинг олдини ололмаётган раҳбар давлатга ва мамлакат Президентига хиёнат қиляпти десак, тўғри бўлади. Чунки, таълим тизимида бундай иллатнинг бўлиши миллионлаб ёшларимизни жамиятга, мамлакат келажагига ишончини йўқотади, саводсиз кадрлар кўпайиб кетишига йўл очади.
Бу иллатларга барчамиз жиддий қарши курашмоғимиз лозимдир. Порахўрликка, адолатсизликка қарши кураша олмаган таълим муассасаси раҳбарларидан воз кечиш керак, бошқа йўл йўқ», - дейди депутат.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади