Таиланд Бош вазири муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун Хитойга ташриф буюради

Таиланд Бош вазири муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун Хитойга ташриф буюради

Таиланд Бош вазири Сеттха Тхависин 8-10 октябрь кунлари Хитойга ташриф буюриб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилади.

Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Чай Вачаронгга асосланиб, Bangkok Post газетаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, музокараларнинг асосий мавзуларидан бири туризм соҳасидаги ҳамкорликни ошириш бўлади. Таиланднинг янги ҳукумати АҚШ ва Хитой билан муносабатларда мувозанатни сақлаш ниятидами, деган саволга, Вачаронг шундай деди: "Ҳақиқат шуки, Таиланд энди АҚШ ва Хитойга икки асосий савдо ҳамкори сифатида тенг муносабатда бўлади".

Бош вазир 19-25 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этадиган илк хорижий ташрифини АҚШга амалга оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!