Японияда янги вирус — "Йезо" аниқланди. У нимадан юқади?

Япониялик олимлар номаълум инфекция келтириб чиқарган янги касалликни кашф қилишди. Мутахассислар "Йесо" деб номлаган янги вирус Шомил ҳашароти чақиши орқали юқади. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.

Жонзотларда одамлар учун хавфли бўлган нечи мингта вирус борлигини биласизми?

Бундай вазиятда ҳар йил пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 5 та янги касаллик пайдо бўлиши хавфи бор.

Кўп марталик ниқоб қандай қилиб вирусдан ҳимоя қилиши мумкин?

Ниқоб сотиб олаётганимизда унинг тиббий мақсадларда фойдаланилиши борасидаги ҳужжатларини текширишимиз лозим.

Кўршапалакларда янада хавфлироқ вирус аниқланди

Шунингдек, кўршапалакнинг ҳозирда одамларда касалликларни қўзғатишга қодир эканлиги тўғрисида аниқ далиллар йўқ.

Ана холос! Музликлар эриб, қадимги вируслар уйғонмоқда

Шаршовнинг сўзларига кўра, иқлимнинг ўзи вирусга таъсир кўрсатмайди, бироқ эгасининг миграцияси, турмуш тарзи ва озиқланишига таъсир ўтказиши мумкин.

Ҳантавируснинг қай тарзда юқиши маълум бўлди

Статистикага кўра, Россияда йилига 4-5 мингга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Россия Федерацияси ҳудудида инфекция кўпинча Бошқирдистонда учрайди.

ССВ: Таниқли эксперт Ўзбекистонда коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда ёрдамлашмоқда

Михаил Фаворов Америка микробиология уюшмаси аъзоси, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология бўйича халқаро эксперт

Олимлар қўл бериб кўришмасликни тавсия қилмоқда. Нега?

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, коронавируслар металл ва пластик юзаларда 9 кунгача, инсон терисида эса 12 кунгача фаол ҳолатда бўлиши мумкин.

Кореядаги барча масжидлар ёпилди

Икки ҳафталик муддат тугагач, ҳокимият кўрсатмалари ва томонларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда яна узайтирилиши мумкин.

Мўғулистон президенти карантинга олинди?! Нега?

Президент ва ташқи ишлар вазири Баянзурх туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Қолганлар Жаргалантдаги санаторийда назорат остида бўлади.

Туркия коронавирус туфайли Эрон билан чегараларини ёпди

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус юқтиришнинг 43 та ҳолати қайд этилган. Ундан вафот этганлар 8 кишини ташкил этади.

Коронавирус қурбонлари сони 2,3 минг кишидан ошди

Бир сутка ичида 2393 киши тузалди. Касалланганларнинг умумий сони 75 891 кишига етди

Хитойда коронавирус юқтириб олганини яширган шахсларга ўлим жазоси тайинланди

Ҳуқуқбузар 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши, умрбод қамоқ ёки ўлим билан жазоланиши мумкин.

Хитойда йўталаётганларга жамоат транспортига чиқиш тақиқланди

У шунингдек, темир йўл ва ҳаво транспортида санитар талабларни янада оширишни алоҳида таъкидлаган.

Коронавирусга 2014 йилда даво топилган экан, аммо... (ФОТОФАКТ)

Хабарда ёзилишича, ўша даврда вирус Ғарб ва Араб давлатларининг 13 тасига ёйилиб, 500 нафар инсонга юққан

Ана холос! Коронавирус эркаклар учун хавфлироқ бўлиши мумкин?!

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси февраль ойи бошида мамлакат касалхоналарида биринчи вафот этган 425 беморнинг жинси ва ёшини таҳлил қилиб чиққан эди.

Коронавирусдан ҳимоя мосламалари етишмаслиги туфайли 6 нафар шифокор вафот этди

Касаллик авж олганидан бери олти нафар шифокор вафот этган ва яна 1716 нафари коронавирус юқтирган.

Спиртли ичимликлар коронавирусга чалинишни пасайтирадими?

ЖССТ вакили коронавирусни юқтириб олмасликнинг йўли шифокорлар тавсия қилган шахсий гигиенага амал қилиш эканлигини айтди.

Коронавирусдан энг кўп Япония қўрқяпти

Коронавирус таҳдиди юқори деб ҳисоблайдиган респондентлар сони Канада, Буюк Британия ва Германияда 42 дан 47 фоизгачани ташкил этган.

Ёмон санитария ва сувараклар? Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонлик талабалар карантини ҳақида

Мақолада troll.uz пости таржима қилиниб, бироз таҳлил қилинган.

Хитой коронавирусга қарши кураш учун 10 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади

Лондондаги Гигиена ва тропик касалликлар тадқиқоти мактаби олимларининг фикрича, февраль ойининг иккинчи ярмида вируснинг тарқалиши ўзининг чўққисига чиқади.

Коронавирусдан вафот этганлар сони MERS қурбонлари сонидан ошиб кетди

Аввалроқ янги коронавирус қурбонлари сони 2002-2003 йилларда кузатилган атипик зотилжам (SARS) вақтидагидан ошиб кетгани маълум қилинганди. 

8 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус аниқланмади

Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда. Фуқаролар орасида тана ҳарорати меъёрдан кўтарилган ва коронавирус инфекцияси белгилари мавжуд фуқаролар аниқланмади.

Хитой коронавирусига янги ном берилди

Хитойликлар бу ном вақтинча қўйилганини таъкидлаб ўтишди. Чунки касалликнинг доимий номи ЖССТ томонидан ҳали расман тасдиқланмади.