Туркия Эрон билан чегарани эҳтиёт чораси сифатида ёпишга қарор қилди. Қарор Эронда коронавирус юқишининг 43 та ҳолати қайд этилгандан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, турк-эрон чегарасидаги Капикўй ва Эсендера назорат-ўтказиш пунклари ёпилган. Ушбу чоралар Туркия шарқидаги Ван вилоятига Наврўз айёми арафасида Эрондан келаётган сайёҳлар кўпайиши сабаб қабул қилинган.
Эронда коронавирус тарқалиши сабаб мамлакатнинг қатор ҳудудларида таълим муассасалари ёпилган ҳамда маданият тадбирлари бекор қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус юқтиришнинг 43 та ҳолати қайд этилган. Ундан вафот этганлар 8 кишини ташкил этади.
Аввалроқ Ироқ, Покистон, Туркманистон ҳам Эрон билан чегараларни ёпишган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.