Ана холос! Музликлар эриб, қадимги вируслар уйғонмоқда

Ана холос! Музликлар эриб, қадимги вируслар уйғонмоқда

Музликлар эриши билан қадимги вируслар ҳам уйғонади, дейди биология фанлари номзоди Кирилл Шаршов.

У шу тариқа иқлим ўзгаришининг вируслар мутациясига таъсири ҳақидаги саволга жавоб берди. Шаршовнинг сўзларига кўра, иқлимнинг ўзи вирусга таъсир кўрсатмайди, бироқ эгасининг миграцияси, турмуш тарзи ва озиқланишига таъсир ўтказиши мумкин.

Олимнинг фикрича, хавфли касалликлар қўзғатувчиларининг олдини олиб бўлмайди, бироқ дориларни тўғри қўллаш ва вакцинация орқали хавф-хатарни камайтириш мумкин. Коронавируслар одамларнинг атрофида доимо бўлган. Улар кўпинча уй ҳайвонларига зарар етказади. Айримлари одам учун хавфли эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!