Кореядаги барча масжидлар ёпилди

Кореядаги барча масжидлар ёпилди

Жанубий Кореядаги барча масжидлар коронавирус эпидемияси сабабли 2 ҳафталик муддатга ёпилган. Бу ҳақда Zed News мухбири хабар бермоқда.

Корея мусулмонлар федерациясининг қарорига кўра, ибодат қилинадиган барча муассасалар вақтинчалик фаолиятини тўхтатган. Бунга мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони кўпаяётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Икки ҳафталик муддат тугагач, ҳокимият кўрсатмалари ва томонларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда яна узайтирилиши мумкин.

"Одамлар энг кўп йиғиладиган жума намозини ибодат қилувчилар ўзлари алоҳида иш жойи, уйида ёки онлайн режимда амалга оширадилар", дейилади ҳужжатда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!