Россияда қисқа вақт ичида Андес хантавирусини аниқлаш учун тест тизимлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда КХШТ доирасида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Россия Фанлар академияси академиги Василий Акимкин маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
КХШТга аъзо давлатларнинг биологик таҳдидларга жавоб бериш бўйича халқаро машқлари доирасида бўлиб ўтган конференцияда Роспотребнадзор Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директори, Россия Фанлар академияси академиги Василий Акимкин Андес вируси ҳақида маълумот алмашиш жуда тез эканлигини таъкидлади.
– Кўриб турганингиздек, фақат 8 май куни Швейцарияда унинг тўлиқ геноми олинди. Бу маълумотлар 11 май куни рўйхатга олинган ва тўлиқ геномли штаммлар атиги олти бемордан олинган. Бундан ташқари, улар 2014 ва 2018 йиллардаги эпидемиялар пайтида Чили ва Аргентинада рўйхатга олинган штаммларга жуда ўхшаш эди. Ахборот алмашинуви жуда тез бўлди. Биз дарҳол бу йўналишда иш бошладик ва бир ҳафта ўтгач, Андес вирусини аниқлаш учун лаборатория усулига эга бўлдик, — деди Акимкин.
Унинг таъкидлашича, мамлакатда бошқа турдаги ҳантавирусларни аниқлаш усуллари аллақачон мавжуд эди.
Ўтган ҳафта Роспотребнадзор идора Бундибуджио вирусини (Эбола вирусининг штамми) аниқлаш учун Россия тест тизимларини ишлаб чиққани ва уларни Конго Республикасига етказиб беришни режалаштиргани ҳақида хабар берган эди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.