Мўғулистон президенти карантинга олинди?! Нега?

Мўғулистон президенти карантинга олинди?! Нега?

Коронавирус сайёрамиз бўйлаб яшин тезлигида тарқамоқда. Бу бало-қазодан ҳатто юқори лавозимли шахслар ҳам четда қолмаяпти — Эронда аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президент Маъсума Эбтекар коронавирусга чалинди, «Aa.com.tr» хабарига кўра, Мўғулистон президенти ҳам карантин остида.

27 февраль кечаси Хитойдан қайтган Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга ва унинг ҳамроҳлари 14 кунлик карантинга олинган.

Президент ва ташқи ишлар вазири Баянзурх туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Қолганлар Жаргалантдаги санаторийда назорат остида бўлади.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда парламент аъзоларидан бири ҳам коронавирусни юқтиргани тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!