Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, собиқ элчи Эмилбек Узоқбоевнинг қизи Меерим Узоқбоева давлат мулкини хусусийлаштиришдаги коррупцияда гумонланиб қўлга олинган. Гап Бишкекдаги “Қирғизайилкомок” корхонаси ҳақида кетмоқда. Айни пайтда ушбу компания акцияларининг 63 фоизи Узоқбоевлар оиласига тегишли. 1993 йилда оммавий хусусийлаштириш тўлқинида Эмилбек Узоқбоев корхонанинг бошланғич 0,5 фоиз акцияларини сотиб олган. Кейинги 30 йил давомида у аста-секин бошқа акциядорлардан улушларни харид қилган ва шу тариқа акцияларнинг 63 фоизини назорат қилган.
Адвокат Акинбек Ногоевнинг таъкидлашича, бу жараёнлар содир бўлган пайтда гумонланувчи Меерим Узоқбоева 10 ёшда эди. У қизни коррупцияда айблашга уринишни бемаънилик деб атади. Адвокатнинг қўшимча қилишича, Меерим ҳозир ҳам ушбу акцияларга эгалик қилмайди ва “Қирғизайилкомок” ОАЖ бош директори лавозимига 2017 йилдагина келган.
Адвокатнинг фикрича, бу иш ортида иккита асосий сабаб бўлиши мумкин. Бир томондан, корхона ҳудуди 10 гектардан зиёд бўлиб, бу ер уй-жой қуриш учун яроқли. Давлат шу сабабли ер участкасидан фойдаланмоқчи бўлиши мумкин ва ер манфаати туфайли иш қўзғатилган. Бошқа томондан, Мееримнинг отаси, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ҳозирда “75 мактуб” бўйича ҳибсда қолмоқда.
Шу йилнинг феврал ойида 75 киши президент Садир Жапаров ва Жогорку Кенеш (парламент) раисига муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни сўраб мурожаат йўллаганди. Мурожаат муаллифлари кейинчалик қўлга олиниб, айримларига жиноий иш очилган. Мазкур мактуб ортидан Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раиси, президент Садир Жапаровнинг яқин дўсти Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилганди. Жапаров ўзининг сўнгги интервюсида Ташиевнинг “75 мактуб”га алоқадорлигини тергов ва суд аниқлашини айтганди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.