Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан мамлакатда бошпана олиши рад этилган мигрантларни сақлаш марказларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати хабар берди.
“Ушбу масала бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, — деди вазирликдаги суҳбатдош "Politico" хабарига муносабат берар экан.
Аввалроқ "Politico" дипломатик манбаларга таяниб, Европа Иттифоқи блокдан ташқаридаги саккиз-ўнта давлатга, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистонга мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди
Гап ЕИ мамлакатларида бошпана олиши рад этилган мигрантларни сақлаш марказларини ташкил этиш ҳақида бормоқда.
Гап шундаки, ЕИда бошпана сўраган айрим мигрантларга рад жавоби берилса ҳам, уларни келган мамлакатига дарҳол қайтариш осон эмас. Масалан, ҳужжат, хавфсизлик ёки қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.
Шунинг учун Европа давлатлари бундай одамларни вақтинча ЕИдан ташқаридаги махсус марказларга жойлаштириш ғоясини муҳокама қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Нидерландия, Австрия, Дания, Германия ва Греция бундай марказларни муҳокама қилмоқда. Ҳамкор давлатларга эса ривожланиш соҳасида ёрдам ва виза режимини либераллаштириш бўйича имкониятлар таклиф қилиниши мумкин.
Аввалроқ Қозоғистон ТИВ ҳам мамлакатда ЕИда бошпана олиши рад этилган мигрантлар учун марказлар очилиши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ўқитувчи рашк сабаб 2004 йилда туғилган талаба қиз ва унинг таниши бўлган 1975 йилда туғилган Хитой Халқ Республикаси фуқаросини пичоқлагани айтилмоқда.
2026/27 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилади.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.