Тадбиркорларнинг радари аниқлаган жарималар қандай тақсимланади?

Тадбиркорларнинг радари аниқлаган жарималар қандай тақсимланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларнинг, шунингдек, оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси ва алоқа каналлари харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Лойиҳага кўра, тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси қуйидагича тақсимланади:

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:

25 фоизи – Тадбиркорлик субъекти ҳисобига;

25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

20 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

10 фоизи – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига «Хавфсиз шаҳар» концепциясини тўлақонли жорий этиш учун мақсадли йўналтирилади.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:

30 фоизи – Тадбиркорлик субъекти ҳисобига;

25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

25 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

Низомга кўра, тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойнинг дислокацияси ва минимал қиймати (бошланғич нархи), мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан «Е-IJRO AUKSION” тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилинади.

Тизим ўрнатиладиган жойни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!