Бош оғриғидан таблеткаларсиз камфора ёғи ёрдамида халос бўлиш мумкин.
Бош оғриғи- шифокорга мурожаат қилиш ва дорилар қабул қилиш учун асосли сабаб. Аммо бу нохуш ҳолатдан таблеткаларсиз ҳам қутулиш мумкин.
Шифокор-невропатолог Игорь Орлов Sputnik радиосига оғриқдан халос бўлишнинг иккита усулни маълум қилди. Бошдаги оғриқ асосан миянинг қон билан ёмон таъминланишидан келиб чиқади. Шунинг учун кўпинча қон айланишини яхшилайдиган дорилар тавсия қилинади. Шифокорнинг сўзларига кўра, қулоққа махсус ёғлар томизиш ҳам мияда қон айланишини яхшилаши мумкин.
“Масалан, камфора ёғидан фойдаланиш мумкин. Қулоққа бир неча томчи томизиш ва тампон қўйиш керак холос. Бу амалиёт ҳам мияда қон айланишини яхшилайди”, - дейди шифокор.
Бошдаги оғриқдан яна қулоқларни массаж қилиб халос бўлиш мумкин.
“Қўлларингиз билан қулоқ тешикларини тўлиқ ёпинг, енгилгина босинг ва секин ҳаракат қилинг. Бунда босим кучаяди, мияда қон айланиши яхшиланади. Оғриқдан халос бўлиш учун самарали усул. Бироқ, эҳтиёткор бўлиш лозим. Массаж пайтида оғриқ бўлмаслиги керак”, - дейди мутахассис.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.