Сўхликларнинг асосий муаммоси — ичимлик суви қандай ҳал қилинади?

Сўхликларнинг асосий муаммоси — ичимлик суви қандай ҳал қилинади?

Сўхда йиллар давомида ўз ечимини топмаётган яна бир асосий муаммо — ичимлик ва экинларни суғоришда ишлатиладиган оби ҳаёт масаласи ҳал қилинади. Сув хўжалиги вазирининг маълумотларига кўра, туманда сув захираси етарли, аммо асосий муаммо унинг етказиб берилишида. Тез фурсатларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

Симодон, Касминон, Ҳушёр, Малбуд ва Варган ҳудудларида икки ой давомида тик қудуқлар ўрнатилиб, бўш турган ерлар ўзлаштирилади. Тумандаги эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборида.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тумандаги барча муаммоларни бартараф этиш учун Президент қарорининг лойиҳаси тайёрланмоқда ва мазкур қарор лойиҳаси бўйича туманнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш учун 1 трлн. сўмга яқин маблағ ажратилиши кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!