“Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш бўйича прокуратура органларида тузилган штаб ва ишчи гуруҳлар фаолият юритиб келмоқда.
Штаб ва ишчи гуруҳлари томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида эвакуация қилинган аҳоли учун яратилган шароитлар, фавқулодда ҳодиса рўй берган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда мол-мулклар муҳофаза қилинишини назоратга олиш, жабрланган фуқаролар мурожаатларининг тезкорлик билан кўриб чиқилиб, зудлик билан ҳал этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Мавлонов ва Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида тошқин оқибатида эвакуация қилиниб, “Гулистон олимпия захиралари” мактаб интернати ётоқхонасига жойлаштирилган фуқаролар учун яратилган шароитлар аҳволи ўрганилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда талофатдан зарар кўрган ҳудудларда яшовчи 12 нафар фуқароларнинг Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган 40 млн. сўмлик пул маблағи сертификатини олишда, уй-жой билан таъминлашда ҳамда тегишли тиббий ёрдам кўрсатилишида амалий кўмак бериш ҳақидаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, шу жойнинг ўзида ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Штаб ва ишчи гуруҳлари томонидан фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилиб, талофатдан жабр кўрган аҳоли билан мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.