Сурхондарёдаги боғчада 4 ёшли бола вафот этди

Сурхондарёдаги боғчада 4 ёшли бола вафот этди

Кеча, 6 октябр куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда бахтсиз ҳодиса юз берган.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида 2018 йилда туғилган тарбияланувчи И.Ж. вафот этган.

Қайд этилишича, тарбияланувчи И.Ж. ташкилот ҳудудидаги болалар ўйин майдонидаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Ўлим аниқ сабаби ва вақти аниқланмоқда.

Айни пайтда иш прокуратурага ўтказилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эҳтиётсизлик оқибатида воқеа содир бўлган вақтдаги масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган чоралар қўлланилиши айтилган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимидан озод этилиб, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!