Сурхондарёда Тошкентга қатнов йўлини салкам 150 километрга қисқартирадиган янги йўл қурилмоқда

Сурхондарёда Тошкентга қатнов йўлини салкам 150 километрга қисқартирадиган янги йўл қурилмоқда

Сурхондарё вилоятида халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, янги йўл М39 ва М41 автомагистралларини қисқа масофада бирлаштиради.

ОТБ маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4R105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобиль йўлининг 5–70-километр (65 километр) қисмини ва 4R100 Манғузор—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобиль йўлининг 128–174-километр (46 километр) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километрни ташкил этади.

Мазкур автомобиль йўлларини реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 километр узунликдаги автомобиль йўли 146 километр қисқартирилади ва натижада масофа 152 километрни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!