Сурхондарёда 2 та истеъмолчи электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Сурхондарёда 2 та истеъмолчи электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Сурхондарёда 2 та истеъмолчи 366 млн 120 минг сўм миқдоридаги электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

➖Жарқўрғон туманидаги «Д. А. К.» хусусий корхонасига қарашли ошхонанинг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганли натижасида давлат манфаатларига 272 млн 376 минг сўм (605 минг 280 кВт⋅соат);

➖Жарқўрғон туманидаги «Ж. П. Б.» МЧЖга қарашли ошхонада табиий газ ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганли натижасида давлат манфаатларига 93 млн 744 минг сўм (93 минг 744 метр куб), жами 366 млн 120 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!