Сўровнома: Жо Байденнинг рейтинги Ғазодаги уруш даврида энг паст даражага тушди

Сўровнома: Жо Байденнинг рейтинги Ғазодаги уруш даврида энг паст даражага тушди

NBC телеканали ўтказган сўров натижаларига кўра, АҚШ президенти сиёсатини сайловчиларнинг фақат 40% маъқуллайди. Бу демократнинг давлат раҳбари сифатидаги бутун фаолияти давомидаги минимал кўрсаткичдир.

Амалдаги давлат раҳбарининг очко йўқотгани демократлар, шунингдек, 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган сайловчилар орасида орасида яққол кўзга ташланади, уларнинг кўпчилиги "Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларида ҳаддан ошиб кетди" деб ҳисоблайди, дея таъкидлайди журналистлар. Охирги гуруҳда респондентларнинг деярли 70 фоизи Байденнинг Исроилга нисбатан позициясини маъқулламайди.

Жорий йилнинг январ ойида ўтказилган шунга ўхшаш сўровда Байденнинг президент лавозимини маъқуллаганлар улуши 46 фоизни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!