Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг «гашиш»ни олиб киришга уриниш фош қилинди.
ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.
2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилоятидаги «Термиз автойўллари» халқаро ўтказиш пункти орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.
Шундан сўнг, мазкур автотранспорт воситаси «Термиз автойўллари» халқаро ўтказиш пунктига туташ ҳудуддаги «Термиз» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.
Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган. Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2 986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди. Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг айримлари ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда яширилгани аниқланди.
Шундай қилиб, мазкур ҳолатда 2 984 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги ўткир ҳидли тўқ жигарранг гиёҳвандлик воситалари экспресс анализ натижаларига кўра, «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди ва ушбу заҳри қотил оғирлиги ўрамлари билан бирга 612 кг.ни ташкил қилмоқда.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.