Судьялар корпусига уч нафар янги вакил қўшилди

Судьялар корпусига уч нафар янги вакил қўшилди

Судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланганларнинг барчаси Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган тингловчилар ҳисобланади.

Кенгаш қарори билан:
Ахмедов Баходир Шодиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б. Ахмедов жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг судья ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Норбеков Аслиддин Муҳаммадиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозими тайинланди.
Ички ишлар органларида терговчи, катта терговчи ва бошқа вазифаларда фаолият юритган А. Норбеков тайинловга қадар “Ўзмиллийбанк” АЖ Навоий вилоят филиали юридик бўлими Маликработ филиали бўйича бош юрист-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Пардаева Дилобар Абдимухитдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д. Пардаева Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлимининг мудири лавозимида ишлаган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!