Суданда 13,6 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож – ЮНИCEФ

Суданда 13,6 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож – ЮНИCEФ

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Суданда 13,6 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтожлигини маълум қилди.

Ташкилот матбуот котиби Стефан Дюжаррик кундалик матбуот анжуманида Судан бўйича олинган маълумотларни етказди.

Мамлакатда давом этаётган ҳарбий тўқнашувдан миллионлаб болалар хавф остида қолмоқда, тўқнашув бошланганидан бери 70 нафар бола ҳалок бўлган.

ЮНИCEФ ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Хартумдаги болалар уйидан 300 га яқин болани хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилганини ифода этган Дюжаррик, болаларга ҳомийлик қиладиган оилалар қидирилаётганига эътибор қаратди.

Суданда 13,6 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож”, - деди Дюжаррик.

Унинг айтишича, БМТ ва инсонпарварлик ёрдам ходимларининг Судандаги гуманитар ёрдам амалиётлари давом этмоқда, тўсиқларни бартараф этиш учун Судан маъмурлари билан музокаралар олиб бориляпти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!