Ipoteka bank OTP Group томонидан Республика тез тиббий ёрдам марказига 10 дона “BYD Seagull” русумли замонавий электромобиллар тақдим этилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва банк раҳбарияти, соҳа масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова сўзга чиқиб, бундай ҳамкорлик мамлакатимиз аҳолисига тез тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Бугунги кунда мазкур молия муассасаси тиббиёт ташкилотлари, таълим муассасалари, суғурта, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги компанияларга яқиндан кўмак беради.
Қайд этиш жоизки, тақдим этилган ушбу электромобиллар Республика тез тиббий ёрдам марказининг 10 та ҳудудий филиали ўртасида тақсимланиб, тизимда тажриба тариқасида фойдаланилади ҳамда унинг натижалари бўйича зарур таклифлар ишлаб чиқилади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда тез тиббий ёрдам тизимида 2 857 та тиббий бригада фаолият юритиб, 3 100 дан зиёд автотранспорт воситаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Мазкур автомашиналарнинг 574 таси эса "B" тоифали реанимобиллар ҳисобланади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.