“ЦСКА” ҳужумчиси Тамерлан Мусаев жамоадоши, ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Жамоага келган пайтимда, Файзуллаев терма жамоа билан бирга эди. Биринчи машғулотимиздаёқ у ажойиб ҳаракатлари билан мени лол қолдирганди. У Европага кетишига 100% аминман”, — дейди Мусаев.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек 14 октябрь куни “ЦСКА”да сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди. Ўтган ойда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Аббосбекнинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, Файзуллаевнинг трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил этади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.