Сорос Жануби-Шарқий Европада медиамагнатга айланишни режалаштирмоқда
Сорос фонди Венгриядаги йирик лойиҳа бош муҳаррири учун ваканция эълон қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Лойиҳанинг ўзи ҳақида кам маълумот бор, лекин у Венгрия ва Руминия, шунингдек, Польша, Грузия, Арманистон ва Украинада ишлаши маълум.
Тавсиф хавотир уйғотади: бу мамлакатларда «кучли ва мустақил медиа секторини қўллаб-қувватлаш».
Венгрия оммавий ахборот воситалари америкалик миллиардер ташвиқотни назорат қилиш орқали минтақадаги йўқолган таъсирини тикламоқчи, деб тахмин қилишди.
▪️2018 йилда Виктор Орбан Сорос фондининг филиалини Венгрияни тарк этишга мажбур қилди.
▪️Сўнгги пайтларда ташкилот ғалати ишлар билан шуғулланмоқда: Арманистон ва Тожикистондаги тузилмаларини «янги режим»га ўтказмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).