Астрономлар Сомон йўлининг марказида Сатурнга ўхшаш сайёрани топди. Бу ҳақда Science журналидаги илмий мақолада маълум қилинган, деб хабар беради Report.
Ушбу самовий жисм Ердан 9900 ёруғлик йили узоқликда ва Sagittarius юлдузлар туркумида жойлашган. Унинг кашф этилиши жуда камдан-кам ҳолларда катта сайёраларни уларни вужудга келтирган юлдуз тизимларидан чиқариб юбориш мумкинлигини тасдиқлайди.
Ушбу кашфиёт Варшава университети расадхонаси (Польша) директори Анжей Удалски бошчилигидаги астрономлар жамоаси томонидан OGLE лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Олимлар яқин ва кўринмас объектларни яратадиган гравитацион микролинзаларни қидириш билан шуғулланишди. Астрономлар баъзида жуда хира ва совуқ самовий жисмларни топадилар, улар кўпинча "сохта сайёралар" деб аталади.
Улар қандай шаклланган ва уларнинг табиати аниқланмаган. Баъзи олимлар уларни мураккаб гравитатцон ўзаро таъсирлар натижасида ўз юлдуз тизимларидан чиқариб юборилган улкан сайёралар деб аташади, бошқа тадқиқотчилар эса уларни жуда кам массага эга "муваффақиятсиз" юлдузлар деб ҳисоблашади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.