Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
— Ушбу қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс, 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда, — деди қўмита раиси Шарофиддин Назаров. — Яъни, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунда белгиланган солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш жараёнида жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач, солиқ қарзларини олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш, қарздор юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисмини даромад сифатида ҳисобга олмасликни назарда тутиш белгиланмоқда.
Шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатлар суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилганлиги муносабати билан “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга ҳам қўшимча киритилмоқда.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар ва мутахассислар томонидан билдирилган таклифлар атрофлича кўриб чиқилди. Лойиҳага улар асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, бир қатор таҳририй тузатишлар қилинди, — деди маърузачи.
Моддама-модда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.