Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қўмита хабарига кўра, илованинг фаол фойдаланувчилари 6,5 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Апрель ойида илова хизматларидан 115,7 миллион марта фойдаланилган. Сотиб олинган товар ва хизматлар чекини рўйхатдан ўтказган фуқароларга ой давомида 115,1 миллиард сўмлик кешбеклар берилган.
Март ойида 103,2 миллиард сўмдан ортиқ кешбек тўланганди. Ўшанда тўланган кешбекларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри (45 миллиард сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Қўмита ҳисоботида қайд этилишича, 2024 йилда истеъмолчиларга 1 миллиард дона чек учун 1 триллион 52 миллион сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Мазкур даврда тўланган кешбекларнинг энг катта қисмини Тошкент шаҳри аҳолиси олган — 412,2 миллиард сўм. Кейинги ўринларда Тошкент (107,1 миллиард сўм), Самарқанд (93,2 миллиард сўм), Фарғона (75,6 миллиард сўм) ва Андижон (52 миллиард сўм) вилоятлари қайд этилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.