Škoda Россия бозоридан чиқиб кетиши туфайли 700 миллион еврога яқин зарар кўрди

Škoda Россия бозоридан чиқиб кетиши туфайли 700 миллион еврога яқин зарар кўрди

Чехия автомобил ишлаб чиқарувчиси Škoda Россия бозоридан чиқиб кетиши туфайли деярли 700 миллион евро йўқотди.

Бу ҳақда Škoda бошқаруви раиси Клаус Зеллмер маълум қилди.

«Škoda Россиядаги бизнес фаолиятини якунлаши муносабати билан деярли 700 миллион евро йўқотди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.

Зеллмернинг айтишича, компания Россиядаги заводлари ва тарқатиш тармоғини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!