Сирдарё вилоят ИИБ, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.
Автомобиль холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида, Ж.М.нинг ёнидан 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган 11 дона, автомашинаси кўздан кечирилганда эса 6 дона целлофан пакетчага жойлаштирилган жами 84 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро С.С. ҳам ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, ёнида бўлган сумкаси ичидан 11 дона целлофан пакетларга жойлаштирилган жами 154 дона дори воситалари ва 2,5 миллион сўмдан ортиқ пуллар топилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, фуқаро Ж.М. ёнидан ҳамда автомашинасидан аниқланган жами 95 дона дори воситаларни фуқаро С.С.дан 2,5 миллион сўмга эвазига сотиб олгани маълум бўлган. Ўз навбатида фуқаро С.С. мазкур дори воситаларни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи К.К.дан олиб, унинг Гулистон шаҳар ва Тошкент вилоятидаги дори воситалар истеъмол қилувчи мижозларига сотиб, пулларни етказиб беришлик учун олиб келаётгани аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.К. Пахтакор туманидаги яшаш хонадонида ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.