Сирдарёда автобус ёниб кетди

Сирдарёда автобус ёниб кетди

Кеча, 27 май куни соат 17:45 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги Гулистон-Гагарин йўналиши 4-Р 18 А-373 йўлининг 10 кмда ҳаракатланиб кетаётган Исузу русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Таъкидланишича, содир бўлган ёнғиндан автобуснинг двигатель ва салон қисми ёнган. Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:52 да етиб бориб, ёнғин соат 18:02 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!