Си Цзиньпин: Хитой ўз кучига таянади ва тартиб ўзгаришига йўл қўймайди

Си Цзиньпин: Хитой ўз кучига таянади ва тартиб ўзгаришига йўл қўймайди

Хитой фақат ўзига ишонган ҳолда ривожланади, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) раҳбарлигида мамлакатни модернизация қилиш ишлари давом эттирилади.

Бу ҳақда ХХР раиси, ХКП Марказий қўмитаси Бош котиби Си Цзиньпин баёнот берди.

"Жэньминь жибао" газетасининг хабар беришича, у Пекинда ўтказилган вилоят ва вазирлик раҳбарларининг семинари якунида айтган.

“Хитойнинг модернизациялашуви – Хитой Коммунистик партияси раҳнамолигидаги социалистик модернизациядир”.

“ХКПнинг бўлажак 20-съездида “ҳар томонлама модернизациялашган социалистик давлатни барпо этиш бўйича икки босқичли стратегик режа батафсил кўриб чиқилади, келгуси беш йил учун стратегик вазифалар ва йирик ташаббуслар тавсия этилади”, деди давлат раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!