Чоршанба куни Хитой президенти Си Цзиньпин Жо Байденни 3 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Хитой раҳбари эндиликда икки давлат ўртасидаги алоқалар соғлом ва барқарор ривожланишига умид билдирди, деб хабар қилди расмий Xinhua ахборот агентлиги.
Хитой-АҚШ муносабатлари АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг фаолияти давомида сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон даражага тушиб кетди. Дунёда иқтисодиёт бўйича энг олдинда турувчи бу икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда савдо ва технологиядан тортиб Гонконг ҳамда коронавирусгача каби соҳаларда низолар юзага келмоқда.
Си Байденга йўллаган табригида АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши нафақат икки халқнинг туб манфаатларига хизмат қилиши, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кутилаётган ҳодиса эканлигини айтган.
13 ноябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Жо Байденни ғалаба билан табриклаганди. Шунингдек, 25 ноябрь куни Хитой Бош Вазири Ванг Қишан Байденнинг ўринбосари Камала Ҳаррисни қутлаган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия АҚШ билан кенг кўламли келишув тузишга интилмоқда. Бу келишув Москванинг постсовет ҳудудидаги, жумладан Украинадаги таъсир доираларини тан олиш ҳамда Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни ўз ичига олиши мумкин.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.