Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг беш дипломатни чиқариб юбориш қароридан катта таассуф билдирди

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг беш дипломатни чиқариб юбориш қароридан катта таассуф билдирди

Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём Россиянинг швед дипломатларини чиқариб юбориш ва Гётборгдаги Бош консуллигини ёпиш қароридан афсусда эканлигини билдирди.

“Россия хабари жуда ачинарли, Россия Вена конвенциясига мувофиқ ҳаракат қилган ва Россияда нормал дипломатик фаолият олиб борган швед дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилди. Шунингдек, биз Россиянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги ҳақидаги хабаридан чуқур афсусдамиз”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ Россия Швециянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги фаолиятига 1-сентябрдан бошлаб берган розилигини қайтариб олаётгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!