Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириши кутилмоқда

Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириши кутилмоқда

Швеция 17 май куни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда Svenska Dagbladet газетаси якшанба куни ўз манбасига таяниб хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, ариза юбориш санаси Финляндиянинг ўша вақтгача қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилиш вақти бор-йўқлигига боғлиқ бўлади. Финляндия экспертларининг фикрича, Суоми парламентида альянсга аъзолик масаласи бўйича душанба кунига режалаштирилган муҳокамалар кечиктирилиши мумкин.

Режага кўра, икки шимолий давлат Брюсселга ҳужжатларни бир вақтнинг ўзида жўнатмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!