Шу ростми? Қуръондаги чигиртка балоси Ўзбекистон устига ҳам ёғилиши мумкин

A A A
Шу ростми? Қуръондаги чигиртка балоси Ўзбекистон устига ҳам ёғилиши мумкин

Ўтган июл ойида дунёда кузатилган иккита чигиртка ёмғири ҳаммани ҳайратга солди. Аввал чигирткалар Лас-Вегас устига ёғди. Кейин минглаб чақирим узоқда, урушлардан силласи қуриган Яман устига чигиртка ёпирилди. Чигирткалар йўлда дуч келган экинни еб битиради.

Яқин келажакда Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги жами 60 мамлакат устига мўр-малах ёпирилиши мумкин. Демак, булар орасида Ўзбекистон ҳам бор, деб ёзмоқда "minbar.uz".

Ўзбекистон аксар саҳро, чўл ва чалачўл бўлиб, Африка ва Яқин Шарқдан чиққан чигирткалар сакраб-сакраб тўсиқсиз келиши мумкин. Ўртада баланд тоғлар ёки улкан денгизлар йўқ.

Энг хавотирли жиҳати – бу мамлакатларда чигиртка ёмғирлари тез-тез рўй бериши кутилади ва озиқ-овқат таъминотини издан чиқариши эҳтимоли ортиб бораётир.

Очофат мўр-малах

Жаҳонда иқлим исиши қурт-қумурсқалар, хусусан, чигирткаларнинг овқат ҳазм қилиш хусусиятини ўзгартириб юборган.

2018 йили АҚШ олимлари тарафидан Science («Илм-фан») журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига биноан исиётган об-ҳаво боис чигирткалар фаоллашиб, жадал кўпайишлари учун қулай имконият яратилади.

Айни пайтда уларниинг иштаҳаси ҳам очилади: чўл чигирткаси бир кунда ўз танасига тенг миқдорда озиқ-овқат ейди.

Ҳар бир даража исиган ҳарорат – чигирткалар етказадиган зарар 10-25 фоиз кўпаяди дегани.

Иқлим исиб бораркан, буғдой, шоли, маккажўхори ва бошқа экинларни йиғиб олмасдан туриб, уларни чигирткалар еб битира бошлайди.

Айниқса, катта миқдорда буғдой ва шоли экиладиган мамлакатлар кўп азият чекиши мумкин.

Нафақат чигирткалар, умуман, экин-тикинни ейдиган бошқа қурт-қумурсқалар ҳам кўпайиши кутилади.

Айниқса, Ўзбекистон каби қуруқ иқлимли, тропик бўлмаган мамлакатларда чигирткалар тез кўпаяди.

Об-ҳаво қанча исиса, чигирткалар ҳам шунча тез кўпаяди. Бошқа қурт-қумурсқалар ҳам кўпайса-да, аммо экинларни еб тугатиш бобида ҳеч қайси чигирткага етмайди.

Африкада охирги йиллари чигирткалар икки ярим миллиард долларлик зарар етказган. Дунё миқёсида олганда, озиқ-овқат таъминотига чигиртка етказадиган зиён кичик – атиги 0,02 фоиз. Аммо чигиртка балосига дуч келган мамлакатда айни кўрсаткич анча баланд бўлиши ва инсоний ёки иқтисодий инқирозга йўл очиши эҳтимоли йўқ эмас.

«Келажакда иқлим янада қуруқлашиши чигирткалар тарқалиши учун қулай шароит яратади ва оқибати ёмон бўлади», – дейди чигирткалар бўйича дунёдаги етакчи мутахассислардан бири Мишел Ликок.

«Кўплаб ривожланаётган давлатларда экин-тикинга, ўтлоқларга, озиқ-овқат таъминотига ва, алал оқибатда, камбағал инсонларнинг дастурхонига етадиган зарар улкан бўлиши мумкин», – деб таъкидлайди олим.

Қадимий офат

Чигиртка балоси Инжил ва Қуръони каримда ҳам тасвирланган. БМТ Озиқ-овқат ташкилоти эса чўл чигирткаси кўпайиши дунё аҳолисининг 10 фоизига зарар етказади деб хавотирланмоқда.

Кичкина чигиртка галаси бир кунда 35 минг одам ейдиган озиқ-овқатни ямламай ютиб юборади. Чигирткалар шоли, буғдой, арпа ва маккажўхорини жуда яхши кўради.

Чигирткани инсоният азалдан бало-қазо деб билган ва қадимий илоҳий китоблар – Библия ва Қуръонда ҳам эслатилган.

Қадимий Рим тарихчиси Плини Элдернинг ёзишича, чигиртка балоси туфайли Ливия, Жазоир ва Тунисда 800 минг одам нобуд бўлган.

Ўтган аср ўртасида – 1958 йили эса Эфиопияни босган чигирткалар 167 минг тонна ғаллани еб битирган. Бунча дон бир миллион одамни бир йил боқишга етарди.

Очофат чигирткалар бир неча ҳафтада бутун бошлик мамлакатни очлик ёқасига келтириб қўйиши мумкин.

Баланд ва узоқ учаётган мўр-малах

Чигирткалар метаболизми иқлим исиши билан секинлашиб бормоқда. Об-ҳаво ўзгариши туфайли қиш фаслининг илиқ ва нам келиши ҳам чигирткаларни кўпайтираяпти.

Чўл чигирткаси галалари бир кунда 150 километр масофани учиб ўтмоқда. Кун қанчалик кўп исиса, уларнинг учиши бундан ҳам тезлашади.

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига ҳам чигирткалар етиб келганди.  Иссиқ ҳавода улар баландроқ учади ва тоғ, қир каби табиий тўсиқлардан ҳам ошиб ўтаверадилар.

Агар шамол йўналиши ўзгариб қолса, янгидан-янги ҳудудларга етиб борадилар. «Иқлим ўзгараётгани боис чигирткалар тез-тез пайдо бўлиб, янада каттароқ зарар етказа бошлашади», – дейди Аризона университети олими Арианна Сииз.

Нафақат чигиртка ейдиган шолипоя ёки буғдойзорлар хавф остида қолади, балки бошқа экинларга ҳам қурт-қумурсқа таҳдиди кучаяди. Масалан, пахта ҳам қурт-қумурсқадан азият чекади.

Покистон аллақачон пахтазорларини босган қурт-қумурсқа қаршисида қолмоқда. Пахта – Покистон четга сотадиган маҳсулотларнинг ярмини ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ливерпуль»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

"Манчестер Сити" Англия кубоги чорак финалида "Ливерпуль"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

АҚШ келаси йили Киевга ёрдам бермайди

Оқ уйнинг 2027 йилги Қўшма Штатлар учун федерал бюджет таклифида Киевни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қандай маблағ кўзда тутилмаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.