Шомуродовни "Ювентус"га таклиф қилишди

Шомуродовни "Ювентус"га таклиф қилишди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсумда ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз режаларига киритмаяпти. Шу боис, жамоа уни сотиб юборишга қарор қилган. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатди.

Манбага кўра, туринликлар ушбу таклифга рад жавобини беришган. "Юве" юқори савиядаги ҳужумчи изламоқда. "Кекса синьора" айни пайтда "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депайни харид қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

"Рома" эса Шомуродовни сотиш масаласини ҳал қилгач, "Торино"ни тарк этган Андреа Белотти билан шартнома имзолайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!