Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқда

Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоани тарк этиши кутилмоқда.

"Торино" клуби ўзбекистонлик футболчининг трансфери борасида римликлар билан музокараларни бошлади. Шунингдек, Италия нашрлари тарқатган хабарга кўра, музокараларга "Болонья" ҳам қўшилган. Ушбу клуб Шомуродов учун 10 миллион евро атрофида пул таклиф қилиши айтилмоқда.

Аммо "Торино"нинг мақсади ҳам жиддий. Туринликлар бош мураббийи ва спорт директори Элдорни ўз жамоалари сафида кўришни исташмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!