Қирғизистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонини имо-ишора тили билан таржима қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги хабар берди.
Унга кўра, 2024 йил декабрь ойидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича назарий имтиҳон эшитишда нуқсони бўлган шахслар учун сурдо-таржимони имкониятига эга бўлди. Бундан мақсад барча номзодлар учун тенг шароит яратиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнининг қулайлигини яхшилашдан иборат.
Энди эшитиш қобилияти заиф фуқаролар имтиҳоннинг назарий қисмини профессионал сурдо-таржимон ёрдамида видеоёзув орқали топширишлари мумкин бўлади, бу эса уларга маълумотларни яхшироқ ўзлаштириш ва йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим синовидан муваффақиятли ўтиш имконини беради.
Имтиҳоннинг барча босқичларида, жумладан, кўрсатмалар ва саволларга жавоб беришда имо-ишора тилидан фойдаланилади ва таржима қилинади.
Бу “Унаа” лойиҳасининг “Қирғиз кўзи ожизлар ва карлар жамияти” жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Жорий этилган хизмат эшитиш қобилияти заиф шахсларнинг жамият ҳаётига интеграциялашувига, уларнинг ҳаракатчанлиги ва мустақиллигини оширишга хизмат қилади.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.