Баҳрайнда якунига етиб бораётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз иштирокини тугатди. Йигитларимизнинг чиқишига Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов ажойиб нуқта қўйиб берди.
-109 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида юксак маҳорат кўрсатиб, 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга эришди.
Шу тариқа, унинг умумий ҳисобда қайд этган 424 кг натижасини ҳеч бир атлет янгилай олмади ва Нурудинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шундан бўлса ҳам, барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигида қўлга киритган медаллари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронзага етди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.