Суриянинг Ҳалаб, Идлиб, Ҳама, Дамашқ ва Раққа шаҳарлари, агар тинчлик шароитлари бошқача бўлганида, Биринчи жаҳон урушидан кейин Туркия таркибидаги худди шу номдаги вилоятларнинг марказларига айланиши мумкин эди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзининг «Адолат ва тараққиёт партияси» қурултойида айтиб ўтди.
«Агар Биринчи жаҳон уруши минтақамиз чегараларини қайта белгилаганида, шароитлар бошқача бўлганида нима бўлар эди? Катта эҳтимол билан биз Ҳалаб, Идлиб, Ҳама, Дамашқ, Раққа деб атайдиган шаҳарлар худди Антеп, Ҳатай, Урфа каби бизнинг вилоятларимиз бўларди», деди у.
Бу ерлар хориж ҳукмронлигига ўтгандан кейин ҳам Туркия бу шаҳарлар аҳолиси билан алоқаларини бутунлай узмоқчи эмас эди, деди Эрдўған.
Бу баёнотдан кейин рус нашрларида унинг сўзлари нотўғри талқин этилиб, у гўёки Сурия ҳудудларини босиб олиш ҳақида гапиргани тўғрисида хабар тарқатилди. Туркия президенти девони эълон қилган стенограммада эса бундай гаплар йўқ.
Маълумот учун, Суриянинг Ҳалаб, Идлиб ва Раққа шаҳарлари Туркия чегарасига яқин, Ҳама ва Дамашқ эса мамлакатнинг ички қисмида жойлашган. Туркиянинг Ғозиантеп (собиқ Антеп), Шонлиурфа (собиқ Урфа) ва Ҳатай шаҳарлари ўз навбатида Сурия чегарасига яқин жойлашган.
1914-1918 йиллардаги Биринчи жаҳон урушидан кейин Усмонийлар империяси қулади ва унинг ҳудудлари парчаланиб, Туркия республикаси тузилди. Мамлакат Германия империяси, Австрия-Венгрия ва Болгарияни ўз ичига олган Тўртлик иттифоқининг бир қисми сифатида можарога кирганди. Ушбу бирлашма урушда мағлубиятга учради.
Биринчи жаҳон уруши арафасида замонавий Сурия ҳудуди Усмонли империясининг учта вилояти – Байрут, Ҳалаб ва Дамашқнинг бир қисми эди. Империя парчаланганидан сўнг, Сурия қисқа муддат мустақил бўлди – 1920 йилда маркази Дамашқда бўлган Сурия араб қироллиги тузилди. Кейинчалик минтақа Франция томонидан босиб олинди. 1926 йилда мандат ҳудуди Ливан ва Сурияга бўлинди. Франция 1941 йил 27 сентябрда Сурияга мустақиллик берди, аммо ўз қўшинларини 1946 йилда олиб чиқди.
Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ғазо секторидаги тиббий манбалар душанба, 25 август куни хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда очлик ва камоқатдан 11 нафар фуқаро, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган. У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган.
Меҳнат муҳофазаси – бу ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва саломатлигини сақлашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилкий, техник ва гигиеник чоралар мажмуасидир.
25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.