Миллий разведка хизматининг собиқ раҳбари Ричард Гренелл АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус топшириқлар бўйича вакили этиб тайинланади.
"Ричард дунёнинг энг қайноқ нуқталарида, жумладан Венесуэла ва Шимолий Кореяда ишлайди. У ҳамиша куч орқали тинчлик учун курашади ва ҳар доим Американи биринчи ўринга қўяди", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Гренелл қаттиқ дипломатия тарафдори ҳисобланади. У Трампнинг олдинги президентлик муддатида қисқа вақт Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган, аммо кейинроқ бу лавозимдан воз кечган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Гренелл Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик келишуви доирасида Украинада “автоном зоналар” яратиш тарафдори бўлган, шунингдек, Украинанинг NATO'га киришига қарши чиққан. Манбалар Гренеллнинг узоқ вақт давомида Европада дипломатик хизматда ишлаганини ва "Европа ишларини яхши билишини" таъкидламоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.