Шоҳруҳ Раҳимов лавозимидан озод қилинди

Шоҳруҳ Раҳимов лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори Шоҳруҳ Ҳамидович Раҳимов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Раҳимов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 14 мартдаги қарорига асосан ишдан бўшатилган.

Маълумот учун, Шоҳруҳ Раҳимов мазкур лавозимга 2022 йил февраль ойида тайинланган эди. Аввалроқ, у вазирликнинг Корея Республикаси билан инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!