Шимолий Кореяда иситма билан касалланганлар сони кунига 3 минг ҳолатдан пастга тушди

Шимолий Кореяда иситма билан касалланганлар сони кунига 3 минг ҳолатдан пастга тушди

Шимолий Кореяда иситма билан касалланганлар сони кунига 3000 тадан камайган, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг YONHAP ахборот агентлиги.

“24 соат ичида 2500 дан ортиқ одамда иситма белгилари пайдо бўлди”, — дейилади хабарда КХДР эпидемияларнинг олдини олиш бўйича давлат фавқулодда штаби маълумотларига таяниб.

Агентликнинг таъкидлашича, "мамлакатда иситманинг кунлик даражаси 15-майдаги энг юқори чўққидан, кунига 393 мингга яқин ҳолат аниқлангандан бери доимий равишда пасайиб бормоқда".

Умуман олганда, хорижлик мутахассислар коронавирус инфекцияси деб атаган иситма эпидемияси даврида Шимолий Кореяда 4,75 миллиондан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган, 4,6 мингга яқини даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!